Янгиликлар
Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги: Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — давр талаби
  • 14.10.2024
  • 99

Маълумки, мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшилангани сари энергияга талаб ҳам ошиб бормоқди. Маълумотларга кўра сўнгги 6–7 йилда мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талаб камида 35–40 % га ошган ва бу йилдан йилга ортиб бормоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, миллий иқтисодиётимизнинг энергия сарфи даражаси ривожланган давлатларникидан 2,5–3 баробар юқори. Энергия ресурсларининг катта йўқотишлари офис хоналари ҳамда уй-жой секторида юз бермоқда. Европада 1 квадрат метр учун энергия истеъмоли йилига 120–150 киловатт-соатни ташкил қилаётган бўлса, мамлакатимизда бу кўрсаткич 390 киловатт-соатдан ошади.

Мамлакатимизда бу борада кўрилаётган чоралар, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан истеъмолчилар зиммасидаги масъулиятлар нималардан иборат, истеъмолчи қандай қилиб энергиядан тежаб фойдаланиши мумкин?

Айни шу масалалар юзасидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов ҳамда Электр энергияси технологик сарфлари ҳамда энергия оқимларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Салим Эшонқулов иштирокида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш усуллари бўйича Рақамли технологиялар вазирлигида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вазирлик марказий аппарати ходимларига иш жойи ҳамда ўз хонадонларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>