«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида инвестиция лойиҳалари ҳақида ахборот берилди.
▶️ Батафсил
Медиатадбирда 2019–2024 йилларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан умумий қиймати 397,2 млн АҚШ доллари ҳисобидаги 30 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида, умумий қуввати 1025 мегаволт•амперга эга 4 та 220 киловолт кучланишли подстанция ҳамда 870 км узунликдаги электр узатиш тармоғи қурилиб, фойдаланишга топширилгани, шунингдек подстанцияларнинг қуввати 7890 мегаволт•амперга оширилгани маълум қилинди.
Эшиттириш лавҳасини тайёрлаган журналист — Наргиза Қаҳҳорова.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати