Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди
  • 11.10.2024
  • 33

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан АОКАда ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди.

Медиатадбирда 2024/2025 йил куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашига тайёрлаш учун тасдиқланган 22-банддан иборат чора-тадбирлар режаси тўлиқ бажарилгани маълум қилинди.

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/5361

Эшиттириш лавҳасини тайёрлаган журналист — Наргиза Қаҳҳорова.

Мавсумини беталофат ўтказиш борасида қуввати 736 мегаволт•ампер бўлган 10 та (режа 9 та) трансформатор, 34 та ўчиргич, 4 та компрессор қурилмаси, 941,4 км (режа 848 км) узунликдаги электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирланди ҳамда «Ўзэнергоинспекция» кўригидан ўтказилиб мавсумга тайёрлик далолатномалари расмийлаштирилди.

Шунингдек, 310 та трансформатор, 1677 та ўчиргич, 12 та компрессор қурилмаси ва 5490,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини жорий таъмирланди. Трансформаторларнинг совутиш тизимидаги 113 та двигатель таъмирланди ва 66 та янги двигатель ўрнатилди.

220–500 киловолт кучланишли 12250 км тармоқ кўрикдан ўтказилди ҳамда 721 та қушларга қарши мослама, 6000 тадан ортиқ изолятор ўрнатилди, чақмоққа қарши тросслар ва контур ерлагичлари текширилди.

Доимий равишда электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанция электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор қурилмалари ёрдамида кўрикдан ўтказилди ва 200 тадан ортиқ аниқланган қизишлар бартараф қилиниб, фавқулодда ҳолатлар олди олинди.

Шунингдек, авариявий ҳолат содир бўлганда ҳолатни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, бориш қийин бўлган таянчларгача (тоғли, қир-адирли ҳудудларда) йўлаклар барпо этилди, шу билан бирга, дарё ўзанларида ва тоғ ёнбағрларида жойлашган таянчларни сел-тошқин таъсирига тушишини олдини олиш чоралари (қўшимча ариқлар барпо этилди) кўрилди.

Юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр узатиш тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 180 тонна трансформатор мойи, 1000 килограмм техник пластина, 27 дона металл таянч устунлари, 39 дона темир-бетон таянч устунлари, 10000 та изолятор, 20 та турли қувватдаги трансформатор, 40 тонна турли русумли симлар, иккиламчи занжир учун 10 км кабель маҳсулотлари захираси яратилди.

Шунингдек, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар 139 та махсус автотранспорт воситаси шундан, 25 та юк кўтариш автокрани, 64 та бригада автотранспорти, 27 та АГП (автогидроподёмник), 14 та ЭТЛ (электр таҳлил лабораторияси) лабораторияси ва 9 та экскаватор, зарурий эҳтиёт қисмлар, шунингдек, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>