Янгиликлар
Навбатдаги илмий-амалий машғулот: Энергетика соҳасига рақамли технологиялар татбиқ этилиш жараёнига оид атамалар
  • 07.10.2024
  • 76

Бугун, 2024 йил 7 октябрь куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан видеоконференцалоқа орқали ўтказиладиган ишчи тартибдаги йиғилиш «Рақамли технологияларнинг энергетика соҳасига татбиқ этилиши» мавзусидаги илмий-амалий машғулот билан давом эттирилди.

⚡️ Машғулотни техника фанлари номзоди Исо Садуллаев олиб борди.

Ишчи мажлис давомида қисқа вақт давом этган илмий-амалий машғулотда мутахассис IEC-61850 — «Подстанциялардаги тармоқлар ва алоқа тизимлари» стандартига оид атамалар ва уларнинг мазмун-моҳияти, техник-муҳандислик изоҳлари, бундан ташқари, айни пайтдаги истиқболли режаларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда рақамлаштирилган энергетика объектларининг иш фаолиятидан кутилаётган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида қизиқарли ахборот тақдим этди.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>