Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-307-сонли қарори ижроси юзасидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан келгуси йиллардаги реконструкция-модернизация лойиҳаларига янги инновацион технологияларни тадбиқ қилиш мақсадида бугун, 2024 йилнинг 4 октябрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ҳамда Ҳиндистон Республикасидаги «CTR MANUFACTURING INDUSTRIES PRIVATE LTD» компанияси мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда хорижий мутахассис — Ҳиндистон Республикасидаги «CTR MANUFACTURING INDUSTRIES PRIVATE LTD» компанияси мутахассиси Вадим Андреевич Гонтарев томонидан трансформаторларнинг ёнғинга қарши тизимида азотдан фойдаланиш технологиясининг самарадорлиги бўйича тақдимот ўтказилди.
⚡️ Тадбирда ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси, Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси ҳамда ФВВ фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий-тадқиқот институтидан ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар иштирок этишди.
✍️ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати