Янгиликлар
«Қарақалпақстан» телеканалининг «Хабар» информацион дастурида Қорақалпоғистон Респулликаси магистраль электр тармоқларида олиб борилган ишлар хусусида ахборот берилди
  • 02.10.2024
  • 19

Қорақалпоғистон Республикаси магистрал электр тармоқларининг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлиги натижалари: Тасдиқланган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли сезиларли даражада ошадиган сувуқ иқлимли мавсумга расман 1 октябрь санасида кириб келинади. Куз фаслининг иккинчи ойидан бошлаб ёқилғи-энергетика ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари юқори турувчи давлат ташкилотлари ҳамда истеъмолчилар олдида ҳисобот берадилар.

Хўш, электр таъминоти учун масъул ташкилот ҳамда корхоналар 2024/2025 йил куз қиш мавсумига тайёрми?

Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 110, 220, 500 киловольт кучланишли 89 та подстанция ҳамда узунлиги 12 250 километр магистрал электр тармоқлари эксплуатация қилинади.

Генерация жараёни услуксиз ва етарли ҳажмда бўлишига иссиқлик, гидро, қуёш ва шамол электр станциялари масъул бўлса, мазкур ташкилот ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга беталофат етказиб беришга масъул ҳисобланади. Яъни Ўзбекистон электр энергетика тармоғининг ўрта буғуни бўлиб, электр таъминоти ишончлилигини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 6 июлдаги 388/22-сон Қарори ижроси юзасидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашига тайёрлаш тўғрисида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди.

2023 йилда содир бўлган авариявий ўчишлардан, йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда, тракт ҳосил қилувчи 220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилди. Барча юқори кучланишли подстанция ҳамда магистрал электр узатиш тармоқларига масъул ходимлар бириктирилган.

Куз-қиш мавсумида электр қурималарини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида умумий қуввати 736 мегавольт•ампер бўлган 9 дона куч трансформатори ва 848 километрдан зиёд узунликдаги 110–500 киловольт кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари, 31 дона ўчиргич ва 4 дона компрессор қурилмасини мукаммал таъмирдан чиқарилди. Белгиланган режа тўлиқ бажарилди.

Шу билан бирга, трансформаторларнинг совутиш тизимидаги 113 та двигатель таъмирланди ва 66 та янги двигатель ўрнатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

Шу жумладан, «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 киловольт кучланишли «Беруний», «Қорақалпоғистон» ва «Технологик» подстанциялари ҳамда узунлиги 203,0 километрдан зиёд бўлган 220 ва 110 киловольт кучланишли линияларда ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари пухта амалга оширилди.

2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик Қорақалпоғистон Республикадан ташқари мамлакатимизнинг барча вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида олиб борилди. Мисол учун, 220–500 киловольт кучланишли 12226 километр тармоқ навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилди ҳамда 721 та қушлар қўнишига қарши мослама, 6000 тадан ортиқ изолятор ўрнатилди, чақмоққайтаргич тросслар ва контур ерлагичлари текширилди.

Доимий равишда электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанция электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор қурилмалари ёрдамида кўрикдан ўтказилди ва жами 200 тадан ортиқ аниқланган қизишлар бартараф қилиниб, фавқулодда ҳолатларнинг олди олинди.

Шунингдек, авариявий ҳолат содир бўлганда ҳолатни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, бориш қийин бўлган таянчларгача (тоғли, қир-адирли ҳудудларда) йўлаклар барпо этилди, шу билан бирга, дарё ўзанларида ва тоғ ёнбағрларида жойлашган таянчларни сел-тошқин таъсирига тушишини олдини олиш чоралари (қўшимча ариқлар барпо этилди) кўрилди.

Подстанциялар ва электр узатиш тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 150 тонна трансформатор мойи, 1000 килограмм техник пластина, 23 дона металл таянч, 26 дона темир-бетон таянч, 10000 та изолятор, 12 та турли қувватдаги трансформатор, 35 тонна турли русумли симлар, иккиламчи занжир учун 10 километр кабель маҳсулотлари захираси яратилди.

Шу билан бирга, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар 139 та махсус автотранспорт воситаси шундан, 25 та юк кўтариш автокрани, 64 та бригада автотранспорти, 27 та кўтарма кранлар, 14 та кўчма лаборатория ва 9 та экскаватор, зарурий эҳтиёт қисмлар, шунингдек, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Бундан ташқари, 110-500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқларида олиб бориладиган кўрик ишларининг самарадорлигини ошириш, яъни бориш қийин бўлган ҳудудлар, муҳофаза зонасидаги янги қурилишлар, дарахтзорларни аниқлаш ҳамда авариявий ҳолатлар содир бўлганда электр тармоғининг шикастланган жойини қисқа муддатларда топиш мақсадида учувчисиз ўчиш аппарати — дрондан фойдаланиш жорий этилган бўлиб, ҳозирда 656,7километр электр узатиш тармоқларида ва 2000 тадан ортиқ таянчда кўрик ишлари олиб борилди.

Инвестиция дастури доирасида 2024 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 430,6 млн доллар маблағ ўзлаштирилиб (ҳозирги пайтда 196,6 млн. АҚШ доллари ҳисобидаги маблағлар ўзлаштирилган, яъни шу ҳажмдаги ишлар бажарилган), 10 та инвестиция лойиҳасини фойдаланишга топшириш натижасида 595 километр узунликда 220–500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқлари ва жами 2798 мегавольт•ампер ўтказувчанлик қуввати яратилади. Жумладан, 1877 мегавольт•ампер қувватга эга 4 та янги подстанцияси қурилади ҳамда подстанцияларни модернизация қилиш ҳисобидан 921 мегавольт•ампер қўшимча қувват яратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

Қорақалпоғистон Республикада ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишидаги ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда. Қораузак туманида 100 мегаватт қувватли шамол электр станцияси (инвестор ACWA POWER) лойиҳасининг ҳозирда қурилиш ишлари бошланган. 2025 йил сентябрь ойига лойиҳа фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Беруний туманида 200 мегаватт қувватли шамол электр станциясининг (инвестор ACWA POWER) айни пайтда лойиҳалаш ишлари бошланган. Мазкур йирик лойиҳа ҳам 2026 йил охирига ишга тушишиши белгиланган.

Шунингдек, 1500 мегаватт қувватли Қўнғирот тумани ҳудудларида лойиҳалаштирилган шамол электр станциясининг (инвестор ACWA POWER) лойиҳалаш ишлари, экологик ўрганишлар бошлаб юборилган. Мазкур йирик “Яшил энергия” манбаси 2027 йил охиригача ишга тушиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Қўнғирот туманида 500 мегаватт қувватли “Қўнгирот-4” деб номланган шамол электр станциясини лойиҳалаш жараёни кетмоқда. Бундан ташқари, 1000 мегаватт қувватли шамол электр станцияларини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Бундай йирик инвестиция Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётгани беъжизга эмас, Қорақалпоқ элининг шимолий ҳудудларида шамол потенциали жуда юқори экани алоҳида аҳамиятга эга.

‖ Veb-sahifa: https://www.uzbekistonmet.uz/

‖ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660

‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>