⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 220–500 кВ кучланишли электр тармоғида олиб бораётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар темир-бетон ҳамда металл конструкцияли таянч устунларининг остини мустаҳкамлаш ва коррозияга қарш бўёқ тортиш ишларини бажаришмоқда.
Бундан ташқари, цинган изоляторлар алмаштирилиб, чақмоққайтаргич тросслар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати