Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Магистрал электр тармоқларида тасдиқланган режага мувофиқ таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 17.09.2024
  • 46

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан ўтказилаётган назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 220 кВ кучланишли электр тармоғида олиб бораётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар Тошкент вилояти ҳудудида техник-муҳандислик номи Л–А–Ф бўлган электр тармоғига қушлар қўнишига қарши мосламалар ўрнатиб, Л–Юксак ҳаво тармоғи таянч устунларида коррозияга қарши бўёқ суриш ишларини бажаришди. Бундан ташқари, линияларнинг зарур жойига қўшимча таянч устунлари ўрнатилиб, цинган изоляторлар алмаштирилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>