Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияларда 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом эттирилмоқда
  • 13.09.2024
  • 66

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подсянциялар магистрал электр тармоқлари филиалларининг Подстанциялар хизматлари томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда. Белгиланган режа асосида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.

Эътиборингизга тақдим этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида жорий таъмирлаш ишларини якунлаганидан сўнг, подстанциянинг эстетик қиёфасини яхшилаш, ободонлаштириш, очиқ тақсимловчи қурилмаларда коррозияга қарши бўёқлаш-оқлаш ишлари акс этган.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>