Янгиликлар
“РОССЕТИ”– “Ўзбекистон МЭТ”: Автоматлаштирилган тизимларнинг техник имкониятлари
  • 12.09.2024
  • 113

Бугун, 2024 йил 12 сентябрь куни “РОССЕТИ” гуруҳи делегациясининг ташрифи чоғида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ РС-20 ва СК-11 автоматлаштирилган тизимларнинг техник имкониятлари ҳамда афзалликлари тақдимоти бўлиб ўтди.

РС-20 — бу маълумотларни йўқотилиши муаммоларини бартараф этадиган, энергия комплексининг ягона модели асосида ахборот алмашинувини бирлаштирадиган интеграция платформаси. Шу билан бирга, ҳам технологик, ҳам бизнес жараёнлар автоматлаштиради.

Ушбу делегациясининг Тошкентга ташрифи “РОССЕТИ”  гуруҳи бош директори Андрей Рюмин ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбари Дадажон Исақулов томонидан 2024 йил июнь ойида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасидаги ишчи учрашувда эришилган келишувларни ишлаб чиқиш асосида бўлиб ўтди.

Инвестиция бош бошқармаси

https://tass.ru/

https://www.ruscable.ru/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>