Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг расмий мурожаатига кўра, Тошкент шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари ташаббусига биноан 2024 йил 9–14 сентябрь кунлари “Xonatlas–2024” фестивали ўтказилмоқда.
Фестиваль доирасидаги тадбирларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Бугун Акциядорлик жамияти таркибидаги барча филиалларда меҳнат фаолияти юритаётган аёллар ўз иш жойларига миллий либосларда ташриф буюришди.
Лобар Ғозиева, Оила ва хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати