Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 6 январдаги топшириғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Энергетика» факультети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2024 йил учун мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланган.
Тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 4-бандига биноан 2024 йил давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ва соҳа фахрийларининг профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан учрашувини ташкил этиш режалаштирилган.
Топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда Тармоқ илмий-техник кенгаши фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2024 йилнинг 11 сентябрь куни соат 11:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Энергетика» факультетида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов томонидан ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабалар учун «маҳорат дарси» ўтказилади.
Соҳа фахрийларининг профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашувини ёритиш истагида бўлган ОАВ вакилларини тадбирга таклиф этамиз.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати