Янгиликлар
Магистрал электр тармоқларида тасдиқланган режага мувофиқ таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 29.08.2024
  • 70

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизматлари томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда. Назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 220 кВ кучланишли электр тармоғида олиб бораётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

Таъмирлаш ишларида электр узатиш ҳаво тармоғи симларида мавжуд болтли брикмалар ҳолати текширилиб, аниқланган нуқсонлар бартараф этилмоқда. Изоляторлар тозаланиб, нуқсонли изоляторлар янгисига алмаштирилмоқда.

https://t.me/minenergy_uz/12741?single

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>