Қизиқарли хабарлар
Қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмалари эгалари учун маълумот
  • 26.08.2024
  • 244

100 кВтгача бўлган қуёш панелларини ўрнатадиган жисмоний ва юридик шахслар 3 йил давомида солиқлардан озод қилинишини биласизми?

Жисмоний шахслар қуйидагилардан озод қилинади:

♦  Мол-мулк солиғи-уй-жой фондига тегишли кўчмас мулк учун

♦  Ер солиғи-ушбу объектлар жойлашган эр участкалари учун

Юридик шахслар қуйидагилардан озод қилинади:

♦  Мол-мулк солиғи-қайта тикланадиган энергия қурилмалари учун

♦  Ер солиғи-ушбу қурилмалар жойлашган ер участкалари учун

♦  Даромад солиғи-электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан тушган даромаддан

Агар сиз қўшимча равишда қуёш панелларининг ўрнатилган қувватининг камида 25 фоизини ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизимларини ўрнатсангиз-бу имтиёзлар 10 йил давом этади! ⏳

Манба: https://t.me/clearenergy/2543

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>