Янгиликлар
uzbekistonmet.uz — Қуёш панеллари ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга туман электр таъминот корхонаси тармоғига ҳам электр энергияси узатмоқда
  • 30.07.2024
  • 109

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 48-баёнида белгиланган топшириқлар ижроси ўз вақтида таъминлаш мақсадида, «Ўзтехсаноат» уюшмаси биносида ўтказилган кўргазмада эришилган келишувларга биноан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ  Solar Nature корхонаси билан 28 та объектга 500 кВт қувватли қуёш панели ўрнатиш бўйича умумий қиймати 5,0 млрд. сўмлик шартнома имзоланган эди.

♻️ Айни патда умумий қуввати 590 кВт бўлган кичик фотоэлектр станциялари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ энергетика объектлари ҳамда маъмурий бинолари томига ўрнатилган қуёш панеллари ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга туман электр таъминот корхонаси тармоғига ҳам электр энергиясини узатмоқда (сотмоқда).

Айни пайтда мутахассислар махсус сайт саҳифалари орқали қуёш панеллари иш фаолиятини онлайн кузатиш, зарурият туғилганда «яшил энергия» манбасига турли сервис хизматларини кўрсатиш орқали самарадорлик кўрсаткичларини оширишлари мумкин.

‼️ Қизиқ томони шундаки, қуёш панеллари иш фаолиятини мониторинг этиш электрон дастурида энергетиклар бир кунда, шартли равишда, қанча дарахт новдаси ўтқазгани, ёки қанча кўмир тежалгани, ёки қанча углерод оксид газлари пайдо бўлишининг олди олингани тўғрисидаги тақрибий рақамларни мониторинг қилиб бориш имконияти мавжуд.

Шуни алоҳида таъкилаш лозимки, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ энергетика объектлари ҳамда маъмурий биноларида 12 та, умумий сиғими 1800 литр бўлган қуёш сув иситиш коллекторлари ўрнатилган бўлиб, юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи энергетиклар беминнат иссиқ сув манбаидан ҳам самарали фойдаланишмоқда.

 

Facebook  ‖ Инстаграм YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>