Янгиликлар
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида юқори кучланишли электр тармоғи сими узилгани туфайли йирик тирбандлик ҳосил бўлгани тўғрисидаги тарқалган хабарлар асоссиз
  • 27.07.2024
  • 110

Бугун,  2024 йил 27 июль куни Жиззах-Тошкент йўлида, Жиззах довонидан тушишда юқори кучланишли сим узилиб, йўлни тўсиб қолган, ҳар икки томон "мегапробка" дея тарқалган хабарлар юзасидан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"  акциядорлик жамияти Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

⚡️Аслида бу электр узатиш ҳаво тармоғи кучланиш остида бўлмаган, техник муҳандислик номи Зафаробод-1 ва Зафаробод-2 бўлган янги қурилган линия бўлиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги мутахассислари иштирокида алоқа кабелини (оптик толали кабель ва яшинқайтаргич симлари) ўтказиш ишлари бажарилган пайтда суратга олинган.

Алоқа кабелини тортиш ишлари бугун соат 10:30 да бошланган бўлиб, 12:30 да тўлиқ якунланган. Магистрал йўлда тирбандлик пайдо бўлмаслиги учун ҳар 15 дақиқада йўл очилиб, автотранспорт ҳаракати масъул ходимлар томонидан бошқарилиб, тартибга солиб турилган.

❗️Аҳолимиз вакилларидан ёлғон ва ваҳима уйғотувчи бу каби асоссиз хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

https://uza.uz/

https://t.me/minenergy_uz/12318

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ  Ахборот хизмати

>