Янгиликлар
500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди
  • 19.07.2024
  • 173

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Респйбликаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 20 июнь кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудий (қуйи тизими) бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг ҳаракатларини баҳолаш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги  2-сонли, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлда «2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргалик кўриш мавсуми давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғриси»да 3-сон буйруғи тасдиқланди.

⚡️ Фарғона вилояти Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 4 июль кунидаги 7-сонли ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 10 июлдаги 8-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тассаруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

⚡️ Навбатдаги ўқув машғулотларида юқори кучланишли подстанциясидаги мавжуд автотрансформаторлар зўриқиб ишлаши оқибатида авария содир бўлишига олиб келувчи табиий ёки техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда бошқа носозликларни Фуқаро муҳофазаси тузилмалари томонидан бартараф этиш кўникмалари даражасини баҳолаш; Шахсий таркибни қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришни бошқариш бўйича Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда бошлиқларининг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш — тадбирнинг бош мавзуси бўлди.

 

 

Машғулотларда, шунингдек, объектнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш қисми шахсий таркибининг тайёргарлик даражасини ошириш, уларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва қутқарув хизматларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатини уйғунлаштириш масалаларига оид билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.

► Бундан ташқари, тадбир давомидада ўқув машқларига қўйилган вазифаларни бажариш учун қутқарув, авария-техник, санитария, ёнғини бартараф этиш, алоқа ва ахборот ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳларнинг бошқарув ҳамда шахсий таркиби тўлиқ жалб қилиш каби вазифалар мувофиқлашуви кўриб чиқилди.

 

 

Facebook  ‖ Инстаграм YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>