Янгиликлар
FM.104.0 тўлқинларида қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига доир масалалар муҳокама этилди
  • 18.07.2024
  • 105

«Ёшлар» радиоканалининг FM.104 тўлқинлари, "Ёшлар билан мулоқот" дастурида қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига  доир масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, энергия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот тақдим этилиб, жонли эфирда радиотингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

⚡️ Радиомулоқотда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта такланувчи энергия манбаларининг миллий илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Эркин Жўраев ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати раҳбари У.Уруновлар иштирок этишди.

Шунингдек, жонли эфирда 200 кВ•соат — аҳоли истеъмолчилари учун ижтимоий ҳимоя унсури сифатида сақлаб қолинган «ижтимоий меъёр» миқдори ҳақида ахборот берилди.

Facebook  ‖ Инстаграм YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>