Ўзбекистон Респyбликаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 20 июнь кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқyлодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудий (қуйи тизими) бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг ҳаракатларини баҳолаш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги 2-сонли, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлда «2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргалик кўриш мавсуми давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғриси»да 3-сон буйруғи, шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 10 июлдаги 8-сонли буйруғи тасдиқланди.
⚡️ Наманган вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 28 июнь кунидаги «Наманган вилояти ФВДТ бошқарув органлари, куч ва воситаларнинг ҳаракатларини баҳолаш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида»ги ФМ-13-сонли ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2024 йил 24 июндаги 7-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тассаруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор« подстанциясида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати