Янгиликлар
ЗАМОНАВИЙ ҚУРИЛМА: Урбанизация талабларига мувофиқ кам ер майдони, рақамли технологиялар орқали камсонли персонал томонидан самарали бошқариш ҳамда эксплуатация жараёнига юқори хавфсизликка эга меҳнат шароити
  • 09.07.2024
  • 36

Маълумки, энергетика соҳасига, жумладан электр энергетика тармоғига янги технологиялар, инновацион ишланмалар, қолаверса, халқаро тажриба кириб келмоқда.  Мисол учун, мамлакатимиздаги биринчи рақамли «Зафаробод» подстанцияси Жиззах вилоятида қурилаётгани ва яқин келажакда фойдаланишга топширишли ҳақида хабар берган эдик.

Сирдарё ва Жиззах вилояти истеъмолчиларининг электр таъминоти ишончлилиги оширилиши учун 220 кВ кучланишли рақамли подстанция қурилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4246

Худди шундай магистрал электр тармоқларида яна бир янгилик: “Ўзбекистон Республикаси магистрал тармоқлари ва подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳаси” доирасида 220 кВ кучланишли “Юксак” подстанциясида 220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ) қурилмоқда ва фойдаланишга топширилиш арафасида. Ушбу ёпиқ тақсимлаш қурилмаси урбанизация талабларига мувофиқ кам ер майдони талаб қилиши, рақамли технологиялар орқали камсонли персонал томонидан самарали бошқарилиши ҳамда эксплуатация жараёнига юқори хавфсизликка эга меҳнат шароити яратиши билан аҳамиятлидир.

Яқинда ушбу замонавий объект қурилаётган 220 кВ кучланишли “Юксак” подстанциясида олмониялик мутахассислар: Роберт Мадарасз ҳамда Денис Денисовлар ташриф буюриб, замонавий қурилманинг синов ишларидан олдин танишитирув тақдимоти ўтказди ва ёш муҳандислар учун янги турдаги қурилмаларни эксплуатация қилиш жараёнида ас қотадиган тавсияларни ўз ичига олган “маҳорат дарси” ўтиб беришди.

Шунингдек, хорижий мутахассислар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда ҳам бўлиб, Акциядорлик жамияти раҳбарияти билан амалга оширилган ишларнинг таҳлилий натижалари, янги турдаги электр қурилмалари мажмуасини самарали бошқариш бўйича маҳалий мутахассисларнинг билим-тажриба даражаси ҳамда  истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди.

Эътиборингизга “Ўзбекистон Республикаси магистрал тармоқлари ва подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳаси” доирасида 220 кВ кучланишли “Юксак” подстанциясида 220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ) ҳақида умумий маълумотларни тақдим этамиз:

Ҳуқуқий асос:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан 220/110/35/10/6 кВ кучланишли “Юксак” подстанциясида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Лойиҳани умумий қиймати: 30,596 млн. АҚШ доллари ҳисобида.

Лойиҳа мақсади: Подстанцияда ишлаётган асосий ускуналар ишончли ишлаши, электр энергия технологик йўқотишлари сарфини камайтириш, шунингдек энергетика объектидаги электр энергия сарфини камайтириш, жисмонан эскирган реле ҳимояси ва автоматика тизими ускуналарини янгилаш.

Лойиҳанинг амалга ошириш муддати: 2017–2024 йиллар.

Молиялаштириш манбаси: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ соҳа маблағлари – 8121,67 минг доллар ҳисобида; Жаҳон банки маблағлари – 22475,27 минг доллар ҳисобида.

Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари: Тўла қуввати 40 МВА бўлган 2 та трансформаторлар — тўла қуввати  63 МВА бўлган 2 та трансформаторларга, шу билан бирга, тўла қуввати 125 МВА бўлган 2 та трансформаторлар — тўла қуввати 200 МВА бўлган 2 та автотрансформаторларга алмаштирилади.

Қуввати 200 МВА бўлган Т-6 автотрансформатори 2022 йил 30 апрель санасида кучланиш берилиб ишга туширилди, биринчи (Т-4) трансформатори 2021 йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилган эди.

Янги ва замонавий 220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ) қурилади. Модернизация дастурига мувофиқ қуввати 2 х 200 МВА бўлган автотрансформаторлар қуввати 2 х 250 МВА автотрансфоматорларга алмаштирилади.

Пудратчи ташкилот: “4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ.

Лойиҳаловчи ташкилот: “Средазэнергосетьпроект” АЖ ва “Теплоэлектропроект” АЖ.

Лойиҳа смета-ҳужжатлари ҳақида маълумот: 220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ) харид қилишга тендер эълон қилиниб, тендер савдолари натижаларига кўра, Хитой Халқ Республикасининг “Shandong Electrikal Enjineering and Equipment Group Co. Ltd” компанияси ғолиб деб топилди. 2022 йил 5 июлда ушбу компания ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида 6,78 млн. АҚШ доллари ҳисобидаги шартнома имзоланди. Лойиҳа ишлари тендер ғолиби ҳамда “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ билан биргаликда давом эттирилмоқда.

220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ) бўйича тақдим этилган бош режа “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан тасдиқланди. Геологик қидирув ва топографик фотолойиҳа ишлари бажарилди Лойиҳа чизмалари тақдим этилди.

Лойиҳанинг афзалликлари: 220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ) қурилмаси ишга туширилгандан кейин 220 кВ кучланишли “Юксак” подстанцияси диспетчерлик бўлими томонидан масофадан бошқарилади ва фавқулодда вазиятларда барча хавфсизлик тизимлари автоматик равишда ишга туширилади; Қурилма ишлаб чиқарувчи завод томонидан 25 йил муддатга кафолатланган; Қурилманинг ток ўтказувчи қисми тўлиқ изоляцияланган бўлиб, эксплуатация жараёни учун (инсон учун) хавфсиз.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>