Янгиликлар
Азиз фуқаролар, ҳурматли истеъмолчилар! Эътиборли бўлинг!
  • 01.07.2024
  • 86

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарорига мувофиқ 110–220 ва 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларининг муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этмаслик юзасидан тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Қарорнинг 2-боб, 15-бандида ёзилганидек:
 
в) … электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш; д) ахлатхоналарни жойлаштириш тақиқланади .
 
▶️ Батафсил
 
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари фойдаланиш (экин) майдони муҳофаза зонасига туташ бўлган фуқароларга (юридик ва жисмониш шахс вакилларига) ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ тақдим этиб, тегишли тартибда тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Ахборот хизмати

>