Янгиликлар
Д.А.Исақулов. «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви: 2024 йил 28 июнь, соат 17:00
  • 28.06.2024
  • 85

Маълумот ўрнида: Акциядорлик жамияти асосан электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга транспортировка қилиш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, электр энергияси экспорт ва импорт амалиётларини бажариш, шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш каби ишларни бажаради.

Бугун, 2024 йил 28 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ катта мажлислар залида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов. ҳамда ёшлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Унда Акциядорлик жамияти тизимида фаолият юритаётган ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 Учрашувда Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов барча ёшларни яқинлашиб келаётган 30 июнь – “Ёшлар куни” санаси билан табриклаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда, Давлатимиз раҳбари бошчилигида, амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан энергетика соҳаси, электр энергетика тармоғидаги янгиликлар, шунингдек, барча соҳаларда ёшларнинг ролини ошириш, уларга имкониятлар, яхши меҳнат ва карьера шароитларини яратиб бериш бўйича тизимли иш олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ёшлар сиёсати давлат дастурлари юзасидан қатор ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинаётгани, иқтисодиёт тармоқлари ривожида ёшларнинг ўрни ниҳоятда муҳим эканини қайд этди.

Учрашувда, шунингдек, энергетика тизимида ёшлар сиёсатига оид амалга вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, бугунги кунда Акциядорлик жамияти тизимида умумий ҳисобда 4500 нафардан зиёдишчи-ходимлар меҳнат фаолияти юритаётган бўлса, уларнинг 1035 нафари ёшларданиборат. 1035 нафар ёшларнинг 207 нафариаёллар бўлиб, 828 нафариэркаклардан таркиб топган. Ўрта бўғин раҳбарлик лавозимларида ишлаётган 33 нафарёшлардан 26 нафарини эркаклар, 7 нафарини аёллар ташкил қилади.

Ёш мутахассисларнинг билим-савияси ҳамда меҳнат малакасини ошириш мақсадида хориж мамлакатларига хизмат сафарлари ташкил этилган, ёшлар таълим олиши учун нуфузли олий таълим муассасаларига юборилмоқда. Мисол учун, 2023 йилнинг ўзида 20 нафар ходим хорижда тайёрлов ва қайта тайёрлов курсларида малака оширган.

Учрашувда, шунингдек, сўнгги йилларда энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қурилаётган йирик қувватли иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш бўйича бир қатор инвестицион лойиҳалар бажарилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, истиқболдаги режалар ҳам алоҳида қайд этилиб, бу ишларни амалга оширишда ёшлар, хусусан ёш муҳандис ва техник ходимларнинг билим-савияси юксак бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда ёш ходимларнинг соҳада олиб бораётган илмий ишлари ва тадқиқотлари, амалиётга татбиқ этилиши зарур бўлган инновацион ғоялари, турли муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида сўз юритилди, ёшлар Дадажон Айнақуловичга ўзларининг қатор таклифларини билдирдилар.

Мулоқотда ёш мутахассисларнинг янги лойиҳалари, тизимда йўлга қўйилиши керак, деб ҳисобланган таклиф ва ташаббуслари тингланди. Инновацион ишланмалар, рақамли дастурлар яратишга бўлган ҳаракатлар қўллаб-қувватланаётгани маълум қилинди.

Учрашув сўнггида Дадажон Айнақулович ОАВ вакиллари саволларига жавоб бериб, Акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолиятига баҳо берди, ёш муҳандисларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

‖ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/

‖ Телеграм: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Фэйсбук: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Инстаграм: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Твиттер: https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Одноклассники: https://ok.ru/group/61026265792660

‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

‖ ВИДEОДАРСЛАР ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

‖ Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz   

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎️ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>