Ёшлар сиёсати
“Наманган МЭТ” филиалида 30 июнь — Ёшлар куни: «Раҳбар ва Ёшлар» форматида учрашув ташкил қилинди
  • 26.06.2024
  • 121

Учрашувда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали бош муҳандиси Б.И.Негматуллаев сўзга чиқиб, юртбошиммиз Шавкат Мирзиёев ўз маърузаларида Ўзбекистон ёшлари айтган сўзларини ўқиб эшиттирилди. Давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш ҳамда ёш энергетикларнинг касбий малакасини ошириш, чет тиллари ва ИТ соҳаларини мукаммал ўрганиш юзасидан тавсиялар берилиб, уларни техник-муҳандислик йўналишида янги ғоялар, инноватсиён ишланмалар яратишга чақирди. Шу билан бирга, ёшларнинг ўз таклифларига ва мавжуд муаммоларига ечим топиш, уларни ижобий ҳал қилишга оид савол-жавоблардан иборат давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида сув спортига қизиқадиган бир қатор ёш ходимларга сув спорт саройларига боришлари учун тўлов суммасининг маълум бир миқдорида  Филиалимиз касаба уюшма қўмитаси томонидан тўловлар амалга ошириб берилди.
Тадбир давомида Филиал ёшлари етакчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ПФ-37-сон фармони 85-банди ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали ёшлари етакчиси

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>