⚡️ Аввал хабар берганимиздек, юқори кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқларининг навбатдан ташқари назорат кўриклари давом эттирилмоқда. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси Д.А.Исақулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлар белгиланган тартибда навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар тезкор тартибда бартараф этилмоқда.
⚡️ Шу билан бирга, электр узатиш тармоқларида авариявий ҳолатларга қарши ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган фотолавҳалар «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли линияда ўтказилган машғулотлар давомида олинган.
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати