Ёшлар сиёсати
«Қорақалпоғистон МЭТ» филиалида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
  • 26.06.2024
  • 25

30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан ташкил этилган учрашувда «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси А.Шалбартаева сўзга чиқиб, «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўгрисида ПФ-37-сон Президент фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Тадбир давомида ёшларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш, уларни ижобий ҳал қилишга оид савол-жавоблардан иборат давра суҳбати бўлиб ўтди. Ёш энергетикларнинг спорт мусобақалларидаги фаол иштироки алоҳида эътироф этилди.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>