Янгиликлар
30 июнь — Ёшлар куни: ВАЗИР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
  • 24.06.2024
  • 68

⚡️ Пойтахтимизнинг «Ёшлар ижод саройи» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика тизимида меҳнат фаолиятини юритаётган ёшлар билан учрашди.

Энергетика вазири барча ёшларни яқинлашиб келаётган 30 июнь — Ёшлар куни билан табриклар экан, сўнгги йилларда мамлакатимизда, Президентимиз бошчилигида, барча соҳа ва тармоқларда ёшларнинг ролини ошириш, уларга имкониятлар, яхши шароитлар яратиб бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, мулоқот чоғида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган ёшлар иштирок этишди. Ёшлар ўзларининг қатор таклифлари, турли муаммолари ҳамда уларнинг ечимлари ва қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

✍️ Азизбек Ботиров,  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ёшлари етакчиси

Веб-саҳифаFacebookYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>