♦ Қарорга кўра, Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
♦ иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;
♦ хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;
♦ иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
♦ хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.
2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (онлайн платформа) ишга туширилиши ва унинг “Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.
✔️2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилиши таъминланади.
❕Бунда онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади.
Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/16036
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati