Янгиликлар
Online: Айни пайтда МДҲ давлатлари Электроэнергия Кенгашининг 64-йиғилиши бўлиб ўтмоқда
  • 06.06.2024
  • 134

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, XXVII Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасидаги тадбирларда МДҲ давлатлари Электроэнергия Кенгашининг 64-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ҳамда Акциядорлик жамиятидан мутахассислар иштирок этишмоқда.

Кенгашининг 64-йиғилиши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғи ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислар бевосита, шунингдек видеоконференц алоқа воситаси ёрдамида иштирок этишмоқда.

Эътиборингизга кун тартибига қўйилган масалалар мавзусини тақдим этамиз:

Кенгаш ишида «Электр энергетика тармоғи ривожланишининг замонавий тенденциялари, интеграциянинг афзалликлари. Саноат салоҳияти»; «Йирик шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларини энергия билан таъминлашни ривожлантиришнинг ҳозирги тенденциялари»; «Мамлакатлар ва алоҳида компанияларнинг иқлим бўйича мажбуриятларини бажариш учун атом энергиясининг салоҳияти»; «Гидроиншоотлар сув омборларининг ассимиляция қилиш қобилиятини ўрганиш. МДҲ мамлакатларида халқаро мезонларига мувофиқлигини баҳолаш тизими жорий этиш бўйича стандартлар»; «Иқлим хавфи: Аниқлаш, баҳолаш ва мослаштириш чоралари» ва «МДҲ давлатлари электр энергетика тармоғида турли иқлим шароити ва мавсумларига тайёргарлик. Муаммо ва ечимлар» каби мавзуларда маъруза ҳамда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

 

http://energo-cis.ru/news/sostoyalos_64-e_zasedanie/

 

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>