Янгиликлар
XXVII Халқаро Иқтисодий Форум: Электр энергетика тармоғидаги ва инновацион ишланмалар
  • 06.06.2024
  • 59

Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми (СПХИФ) иқтисод оламидаги нуфузли тадбир бўлиб, у 1997 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда. Ўзига хос мулоқот майдонига айланиб, иқтисодий муаммоларни муҳокама қилиш учун дунёдаги етакчи платформага айланган Форум иши кеча бошланди ва у 4 кун давом этади.

Бугун, 2024 йилнинг 6 июнь куни дунёнинг етакчи компаниялари ўртасида тор доирадаги учрашувлар, Форум доирасидаги кўргазма ҳамда инновацион ишланмалар тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, МДҲ давлатлари Электр энергия Кенгашининг 64-йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 136 та мамлакатдан вакиллар иштирок этаётган тадбирда, «Россети» компанияси таклифига биноан, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳам иштирок этиб, россиялик ҳамкорлар билан электр энергетика соҳасидаги инновацион ишланмалар билан танишмоқда.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>