Янгиликлар
Online: Магистрал электр тармоқлари мутахассисларига россиялик энергетикларнинг инновацион ишланмалари тақдим этилмоқда
  • 05.06.2024
  • 123

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ишчи делегацияси Россия Федерацияси электр энергетика тармоғида фаолият олиб борувчи корхона ва ташкилотлар фаолияти, уларнинг инновацион ишланмалари билан танишмоқдалар.

Айни пайтда Ишчи гуруҳ Москва шаҳрида жойлашган «Электросетьстройпроект» корхонаси мутахассислари томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари таянч устунларининг фойдаланиш муддатини узайтириш юзасидан янги ишланмалар билан таништирмоқда.

Видеоконференцалоқа орқали ўтказилаётган тақдимот тадбирида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Акциядорлик жамияти таркибидаги Магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишмоқда.

Тақдимотда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам россиялик мутахассисларга ўз тажрибалари ва янги ишланмалари ҳақида маълумот бериб, ўзаро билим-тажриба алмашмоқдалар.

 

Facebook  ‖ Instagram YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>