Янгиликлар
ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНИ: «Энерготек» компанияси — Электр узатиш тармоқлари ҳимоя қилиш учун инновацион ечимлар яратувчиси
  • 03.06.2024
  • 61

Маълумки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнининг ҳар бир жабҳасида бўлгани каби энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида ҳам халқаро тажрибани ўрганиш муҳим саналади. Айниқса, электр тармоқлари ва подстанцияларни қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, эксплуатация жараёнларида (таъмирлаш-созлаш) янги ишланмалар, инновацион дастурларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш — энергетиклар олдида турган бугунги кун талабларидан бири.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти делегацияси Россия Федерациясининг бир қанча энергетика тизим корхоналарига ташриф буюриб, уларнинг инновацион ишланмалари билан танишган ҳолда ўзаро билим-тажриба алмашмоқда.  

⇒ Эътиборингизга Санкт-Петербургдаги «Энерготек» компанияси фаолиятига оид маълумотларни тақдим этамиз:

♦ Энерготек — кабель линияларини ётқизиш ва ҳимоя қилиш учун полимер тизимларини лойиҳалаштирувчи ва ишлаб чиқарувчи компания. Корхонанинг янги ишланмалари электр узатиш линияларининг ишончлилиги ҳамда тезкор ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини оширишга хизмат қилади ва электр тармоқларининг эксплуатацион харажатларини камайтиради.

♦ Энерготек маҳсулотлари Россиянинг Санкт-Петербургдаги заводида ишлаб чиқарилади. Корхонада хомашё ва тайёр маҳсулотларнинг кирувчи сифат назоратини амалга оширадиган сертификатланган лаборатория мавжуд.

♦ Ишлаб чиқариш жараёнини янада самарали кўрсаткичга чиқариш мақсадида компания мутахассислари  автоматлаштирилган ишлаб чиқариш мажмуасини яратган ва мавжуд ресурслардан тежамкор фойдаланиш тамойилларини амалиётга татбиқ этишга эришган.

♦ Компания ПротесторФлех® бренди остида махсус иссиқликка чидамли ҳимоя кабель қувурларини ишлаб чиқаради. Компания ўзининг ишлаб чиқариш жараёнини юқори кучланишли кабеллар йўналишига ихтисослаштирган.

 

►  energotek.ru веб-сайти маълумотларидан фойдаланилди.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>