Янгиликлар
Туркий тилли давлатларда Ахборот хизматлари фаолияти қандай йўлга қўйилган?
  • 28.05.2024
  • 64

“Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари доирасида ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди.

АОКА Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов Ўзбекистонда Ахборот хизматлари фаолияти бўйича маълумотларни тақдим этишда –

✔️ Ахборот хизматлари структураси: уларнинг фаолиятларини ташкил этиш, Ахборот хизматлари учун ташкил этиладиган ўқув курслари;

✔️ Ахборот хизматлари фаолиятини тартибга солувчи  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;

✔️ Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда "Очиқлик индекси" мезонлари. Ахборот хизматлари фаолиятидадаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталди.

Қайд этилишича, Ахборот хизматлари соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар сони 2019 йилда 433 нафар бўлган бўлса, 2024 йилда 1400 нафарга етди.

Республика бўйича умумий ҳисобда танқидга жавоб бериш кўрсаткичи сезиларли даражада ўсган. 2019 йилда – 12 фоиз, 2024 йилда – 90 фоиз.

ОАВ да эълон қилинадиган маълумот манбаларининг камида 70 фоизини ахборот хизмати ресурслари ташкил этади.

Сессия йиғилишида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги Халқаро алоқалар ва ҳужжатларни қайта ишлаш департаменти бошлиғи Расим Багиров ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг ОАВ билан алоқалари тўғрисида маъруза қилди.

Сўзининг якунида иштирокчиларни жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган II "Глобал медиа-форумга" таклиф қилди.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Aхборот қўмитаси давлат органларининг жамоатчилик билан алоқаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Aқшолпан Марат,  Aнадолу агентлигининг маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Эрман Юксел соҳадаги сўнгги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятлари борасида ахборот беришди.

 

Манба: https://t.me/aoka_uz/10973

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>