Янгиликлар
АОКА ва ТДТга аъзо мамлакатлар ҳамкорлигида матбуот котиблари учун қўшма ўқув-семинари ўтказилади
  • 27.05.2024
  • 59

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ўзаро серқирра ҳамкорлик муносабатлари ахборот соҳасида ҳам тобора кенгайиб, қўшма лойиҳалар ижросида ўз аксини топиб бормоқда.

Жорий йилнинг 27-30 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томони ташаббуси билан АОКА бошчилигида ҳамда ТДТ кўмагида давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш, турли фейк ва дезинформацияларга биргаликда курашиш масалалари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари ташкил этилмоқда.

Ўқув-семинарида ТДТга аъзо мамлакатлардан 120 дан ошиқ мутахассис иштирок этади.

⇒ Ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар, жараёнлар ва янгиликларни АОКАнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг.

Пойтахтимиздаги “Tashkent International” меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари ўз ишини бошлади.

Ўқув-семинарини очиб берган АОКА директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлар экан, туркий мамлакатлар билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбирда, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котиби Алмагул Серикбаева, Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ахборот қўмитаси Жамоатчилик билан алоқаларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Акшолпан Марат, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарлар ҳам сўзга чиқиб, қўшма-семинарнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўқув-семинари ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматлари фаолияти тақдимотлари билан давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар 30 майга қадар давом этади.

Манба: https://t.me/aoka_uz/10965

https://t.me/aoka_uz/10966

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>