“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи томонидан тузилган дастур асосида, “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги барча подстанцияларда ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, билим ҳамда кўникмаларини янада ошириш учун ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Мисол учун, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров томонидан 2023 йил 27 февраль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг АН–16-сонли баёнида белгиланган вазифалар асосида яратилган:
Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари (муҳандислар ва электр чилангарлари) учун ташкил этилган касбий маҳорат ва малака оширишга мўлжалланган ВИДEОДАРСЛАР ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ электрон платформа орқали тақдим этилаётган видеодарсликлар ишчи-ходимларга эътиборига ҳавола этилмоқда.
Навбардаги шундай машғулотларнинг сўнггида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали директори М.Х.Пардаев томонидан янги мавзу юзасидан маҳорат дарси ўтиб берилди.
✍️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати