Янгиликлар
Филиал директори Шерзод Камилов: «Россия Федерациясининг Самара шаҳрида илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда»
  • 24.05.2024
  • 137

Айни кунларда Россия Федерациясининг Самара шаҳрида "Россия ва Ўзбекистон энергетик комплекси учун Электрошит Самара томонидан ишлаб чиқарилаётган ускуналарнинг ишончлилигини ошириш" мавзусида анъанавий илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур конференцияда Энергетика вазирлиги тасарруфидаги қатор корхоналар раҳбарларидан ташкил топган делегация аъзолари иштирок этмоқдалар. Ахборот хизматига "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали директори Шерзод Камилов қуйидагиларни маълум қилди:

81 йиллик тарихга эга бўлган "Электрошит Самара" компанияси Россиянинг энг йирик, етакчи эксперт ва саноат компанияси ҳисобланиб, юқори технологияли электр техника ускуналар ишлаб чиқаришга асосланган. Компаниянинг устувор йўналишларидан бири — бу электротехника маҳсулотларининг янги дизайнларини ишлаб чиқиш ва жорий этишдир. У Россиядаги ярим асрлик дизайн тажрибасига эга ягона корхона ва ўзининг умумий ишлаб чиқаришдаги янги маҳсулотлари 75 фоиз улушга эга. Айни вақтда компанияда 18 мингдан ортиқ ишчи-ходим меҳнат фаолияти олиб бормоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ишлаб чиқарилган ускуналар Россия Федерациясининг барча энергетика тармоқларида қўлланилади. Жумладан, нефть конларини ва махсус объектларни таъминлайдиган подстанцияларда, кўмир конларида ва темир йўлларнинг тортиш подстанцияларида, атом электр станцияларида, нефтни қайта ишлаш заводларида ва минглаб подстанциялар шулар жумласидандир, – дейди мутахассис.

21–24 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган "Россия ва Ўзбекистон энергетик комплекси учун Электрошит Самара томонидан ишлаб чиқарилаётган ускуналарнинг ишончлилигини ошириш" мавзуида анъанавий илмий-амалий конференция бугун ўз ишини якунлади.

 

Facebook  ‖ Instagram YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>