Аввал хабар берганимиздек, 2 кун давомида,Тошкент шаҳрида Марказий Осиё электр энергетика соҳаси мутахассисларининг йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бугун, 2024 йил 22 май куни 10:00 дан 10:30 қадар йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёни бўлиб ўтди ва Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 43-йиғилиши ўз ишини бошлади.
▶️ Батафсил
✔️ Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбирда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон электр энергетика ташкилотлари вакиллари, аниқроғи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК ҳамда «Энергия» диспетчерлик маркази раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этишмоқда. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида.
⚡️ Тадбир мезбони — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти.
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати