Маълумки, 2023 йил 4–6 май кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 41-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтган эди. Тадбирда Тожикистоннинг “Барки Точик” очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг компанияси Кенгашнинг мезбонлик навбати расман Ўзбекистонга ўтганини билдирган эди. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, ўз навбатида, Марказий Осиё электр энергетика ташкилотларининг навбатдаги мажлиси 2023 йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтишини эълон қилганди.
Шунингдек, 2023 йил 25–26 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 42-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди ва унга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мезбонлик қилди.
Эътиборингизга Марказий Осиё энергетикларининг ўтган сафарги йиғилиши ҳақидаги хабарлар ҳаволасини тақдим этамиз:
♦uzbekistonmet.uz—Самарқандда Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди
♦ mtrk.uz — Янгиликлар 24 | Марказий Осиё электр энергетика мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши #28oct #uzbekiston24
♦ minenergy.uz — 25–26-oktyabr kunlari Samarqand shahrida Markaziy Osiyo energetiklarining navbatdagi kengashi boʻlib oʻtadi
♦ kun.uz — Самарқандда Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди
♦ oz.sputniknews.uz — Samarqandda Markaziy Osiyo energetiklari yig‘iladi — muhokama etiladigan masalalar
♦ Душанбе шаҳрида Марказий Осиё энергетиклари йиғилиши бўлиб ўтмоқда
♦ В Таджикистане начал работу Центральноазиатский координационный электроэнергетический совет
♦ В Душанбе проходит заседание энергетиков Центральной Азии
♦ Dushanbe hosts a meeting of Central Asian power engineers
⇒ Эслатиб ўтамиз, 22–23 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр энергетика ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ҳамда «Энергия» мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишмоқда. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида қатнашади.
⚡️ Тадбир мезбони — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти.
Ишчи тартибдаги йиғилишда Марказий Осиё минтақасида 2023/2024 йил куз-қиш мавсумининг сарҳисоби, мавсумда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари атрофлича таҳлил қилинади. Шунингдек, 2024/2025 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш, шунингдек, 2024 йил вегетация даврида сув ресурсларини гидроиншоотлар орқали оқилона бошқариш, яъни минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама этилиши кутилмоқда.
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати