⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизмати томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Мисол учун, белгиланган режага мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи 220 ҳамда 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларида назорат кўриклари ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш баробарида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлар олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган фотосуратларда техник-муҳандислик номи Л-521 ва Л-510 бўлган электр тармоқларидаги иш жараёни акс этган.
✍️ «Самарқанд магистраль электр тармоқлари» филиали
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati