Янгиликлар
Тожикистон Республикаси электр тармоқлари компанияси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди
  • 14.05.2024
  • 137

Бугун, 2024 йил 14 май куни Тожикистон Республикаси «Шабакахои интиколи барк» компанияси бош директори Мирзо Маҳмудзода бошчилигидаги делегация ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияти ҳамда мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ишчи тартибдаги муҳандислик масалалари муҳокама этилган мазкур учрашувда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Х.Б.Элмуродов 500 кВ кучланишли «Сурхон» (Ўзбекистон) ва «Регар» (Тожикистон) подстанцияларининг паралел ишлаши учун амалга оширилаётган қурилиш-монташ, созлаш-тиклаш ишлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, мутахассислар техник келишув баённомасининг иш жадвали амалиётларини муҳокама этишди.

Учрашувда, шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК ҳамда «Энергия» мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази вакиллари ҳам иштирок этишди.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>