Янгиликлар
Диққат, эълон! Қурилиш-монтаж ишларни хавфсиз бажариш учун 6 та 35 кВ кучланишли линиялар вақтинча тармоқдан узиб турилади
  • 19.04.2024
  • 100

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, айни пайтда Қарши шаҳридаги 220/110/35/6 кВ кучланишли "Қарши" подстанциясида модернизация лойиҳаси бўйича янги ўрнатилган Т-5 200 МВА қувватли трансформаторини ишга тушириш мақсадида, очиқ тақсимлаш қурилмасидаги сим тортиш ишларини хавфсиз бажариш учун, 2024 йил 20 апрель куни соат 00:00 дан 06:00 гача (истеъмол ҳажми кескин камайган тунги соатларда) техник-муҳандислик номи Л-Жанубий-1-35, Л-Жанубий-2-35, Л-Хонобод-35, Л-Дўстлик-35, Л-Қорахитой-35, Л-Шимолий-35 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари вақтинча тармоқдан узиб турилади.

⚡️ Истеъмолчилардан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>