Янгиликлар
Диққат, эълон! Қурилиш-монтаж ишларни хавфсиз бажариш учун 2 та 10 кВ кучланишли линиялар вақтинча тармоқдан узиб турилади
  • 20.03.2024
  • 231

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарорига мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари Қашқадарё вилояти ҳудудида олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Нишон туманида янги қурилаётган 500 МВТ бўлган фотоэлектр станцияси ҳамда Талимаржон ИЭС 220 кВ  очиқ тақсимлаш қурилмасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғининг узатгичлари Талимаржон ГРЕС-110/10 кВ дан чиқувчи, техник-муҳандислик номи Жайрон–1 ва Жайрон–2 бўлган 10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғининг устидан кесиб ўтганлиги сабабли, 2024 йил 23 март куни 08:00 дан 19:00 гача 10 кВ кучланишли Жайрон–1 ва Жайрон–2 электр узатиш тармоқлари, белгиланган ишларни хавфсиз бажариш учун, вақтинча тармоқдан узиб турилади.  

⚡️ Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>