Касаба уюшмаси
ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ СОВҒА ТАРЗИДА ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА
  • 09.09.2020
  • 1074

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида меҳнат фаолияти олиб бораётган кўп минг сонли ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

  

  Аввал хабар берганимиздек, Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда филиалларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан 2020/2021 янги ўқув йили бошланиши олдидан 3 нафар ва ундан кўп мактаб ёшидаги фарзандлари бўлган ходимлар рўйхати шакллантирилиб, ишчи-ходимларнинг биринчи синфга борадиган бир нафар фарзандига ўқув қуроллари совға тарзида тақдим этилмоқда.

 «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшма қўмитаси 5 нафар фарзандлари биринчи синфга борадиган ишчи-ходимларга ўқув қуроллари тақдим этилди.

  «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан 61 нафар биринчи синфга борадиган болажонларга 20 хил турдаги ўқув қуроллари жамланмаси топширилди.

  

 «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 нафар ишчи-ходимларга 17 хил ўқув қуролари тарқатилди.

«Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 3 нафар ходимларнинг фарзандларига мактаб учун сумка ва ўқув қуроллари тарқатилди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг 2019–2021 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 7.9-бандида “...дарсликлар ва ўқув қуроллари қийматини қоплаш учун моддий ёрдам ажратилади”, деб белгиланган.

Батафсил маълумотлар uzbekistonmet.uz веб-саҳифасида: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>