Янгиликлар
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 12.03.2024
  • 214

Бугун, 2024 йил 12 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Африка бўйича энергетика бўйича директори Аида Ситдикова бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро молия ташкилоти вакилларини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигидаги делегация кутиб олди.

Ишчи масалаларга бағишланган учрашувда давомида бугунги кунда ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси энергетика тизими учун стратегик аҳамиятга эга бўлган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Инвестиция бош бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>