Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Кармана тумани электр тармоқлари филиалига беш маротаба оғзаки мурожаат қилдим, ўрганишга келишмади ва бир қанча баҳоналар келтиришди...»
  • 12.03.2024
  • 219

Мурожаат эгаси: Бобомуротов Ҳусниддин Фахриддин ўғли, Навоий вилояти.

Электрон почта: bobomurodovhusniddin@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Мен Навоий вилояти, Кармана тумани, “Дўстлик” маҳалла фуқаролари йиғини, Мафтунқули кўчаси, 10-а уйда истиқомат қиламан. Бизнинг ҳовлимизда электр энергияси кучланиши кам бўлгани учун техника воситаларимиз куйишига сабаб бўлмоқда. Мен Кармана тумани электр тармоқлари филиалига ва масъулларга беш маротаба оғзаки мурожаат қилганимда ҳам улар мурожаатни ўрганишга келишмади ва бир қанча баҳоналар келтиришди. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ишчи гуруҳ билан келиб, ҳовлимизнинг электр тармоғини тузатиб беришингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ҳусниддин Фахриддин ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизматига, йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, Сиз Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига 1159 қисқа рақамлари орқали боғланиб, шикоят қилишингиз мумкин. Мурожаатда кўтарилган масала, катта эҳтимол билан, маҳаллангизга ўрнатилган трансформатор ортиқча юклама билан ишлаётгани, яъни меъёрдан ортиқ истеъмолчилар улангани билан боғлиқ бўлиши мумкин ва, бу тахмин тўғри бўлса, мутахассислар электр ускуна ва жиҳозларини амалдаги меъёрий талабларга мувофиқ созлаб беришади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>