Янгиликлар
Online: Магистрал электр тармоқлари бригадалари ноқулай об-ҳаво туфайли содир бўлган носозликларни бартараф этишмоқда
  • 17.02.2024
  • 59

Аввал хабар беганимиздек, кеча, 2024 йил 16 февраль куни 220 кВ кучланишли «Файзиобод» ва «Адолат» подстанцияларини боғловчи Л-А-Ф линиясининг 99- ва 100-таянч устунлари сими ёмғир ортидан ёққан қалин қор қопламаси туфайли оғирлашиб, сўнг кучли шамол таъсирида қулаган.

Айни дақиқаларда "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали навбатчи бригадалари юзага келган носозликни бартараф этишмоқда ва бунинг учун махсус техника ҳамда механизмлар жалб этилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Л-А-Ф линиясида ноқулай об-ҳаво туфайли содир бўлган носозлик истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилишига сабаб бўлмаган.

⚡️ Мазкур линия иккита юқори кучланишли подстанциялар оралиғида бўлиб, электр таъминоти тизими ишончлилигини оширишга хизмат қилади ва истеъмолчилар тармоғи билан боғланмаган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>