Янгиликлар
“Туркманэнерго” давлат энергетика корпорацияси раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди
  • 14.02.2024
  • 72

Бугун, 2024 йил 14 феврал куни “Туркманэнерго” давлат энергетика корпорацияси раиси Д. Элясов бошчилигидаги делегация ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган мазкур учрашувда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.Исақулов томонидан куз-қиш мавсумида Туркманистондан узлуксиз электр энергияси етказиб берилаётганлиги учун минатдорлик билдирилиб, йил якунига қадар белгиланган ҳажмдаги электр энергияси импорт амалиётлари давом эттирилиши маълум қилинди.
 
Ишчи тартибдаги муҳокамаларда Ўзбекистон ҳамда Туркманистон энерго тизимларида инвестиция доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашинилди. Электр тармоқларидаги модернизация дастури ва истиқболдаги режаларга бағишланган электрон тақдимот намойиш этилди.

▶️ Батафсил

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>