Янгиликлар
Прокуратура органлари томонидан электр тармоғига ноқонуний уланиши юзасидан 1037 та жиноят ва 41 500 та маъмурий иш қўзғатилган
  • 18.01.2024
  • 171

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов 2023 йилда Прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Прокуратура органлари томонидан 2023 йилда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида  бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида 160 мингга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 394 минг нафар фуқаронинг ҳуқуқлари  тикланди.

40 мингдан ортиқ ноқонуний ҳужжатлар прокурорларнинг протестлари асосида қонунга мувофиқлаштирилди, тегишли идораларга 28  мингга  яқин  тақдимнома  киритилди.

Қонун талабларини бузган 66 мингга яқин шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 8 мингдан ортиқ жиноят  иши   қўзғатилди.

Текширишлар ва тергов давомида жами 2 трлн. 600  млрд.  сўм  зарар  ундирилди.

Биргина, Ёқилғи – энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ноқонуний уланишларни олдини олиш борасида  53 мингга якин ҳолатлар юзасидан рейд тадбирлари ўтказилиб, натижасига кура 1 минг 37 та жиноят ва 41 минг 500 та маъмурий  ишлар  қўзғатилди. Етказилган зарарнинг 581 млрд сўми ундирилди.

Мисол учун, Тошкент вилоятида яшовчи Рахимов чет эл фукароси билан биргаликда майнинг фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб, электр тармоғига ноқонуний уланганликлари оқибатида давлат манфаатларига жами 1 млрд. 545 млн. сўм зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

**************

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳаси бўйича ҳам назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ назорат текширувлари ўтказилиши натижасида 24 та жиноят, 61 та маъмурий ва 39 та интизомий ишлар қўзғатилиб, судларга 126 та даъво аризалари, корхона ва ташкилотларга 38 та тақдимномалар киритилди. 1 минг 577 гектар ноқонуний эгалланган ерлар ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.

Масалан, Тошкент вилоятидаги “Дархон” илмий-тажриба станцияси ер майдонларининг ўрмон билан қопланган 30 гектарга якин қисми турли хўжалик юритувчи субъектларга тўғридан-тўғри узоқ муддатли ижарага бериб юборилиши, режалаштирилган 31,9 млрд. сўм ва 1 млн. АҚШ доллар ҳажмидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмаганлиги ҳамда 267 туп дарахт турли йўллар билан нобуд қилиниб, табиат оламига жами 181 млн. сўмлик моддий зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

*****************

Маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш ва ундан оқилона фойдаланиш борасида ўтказилган ўрганишлар натижасида 302 та тақдимнома киритилиб, 488 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка  тортилди, 55  та  жиноят  иши  қўзғатилди.

Мисол учун, ноқонуний қазиш ишлари олиб борилганлиги сабабли Бухоро вилояти, Ромитан туманидаги 5 та археология ёдгорликларига 292 млрд. сўм, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 1 та археология ёдгорлигида 4 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аникланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

 ******************

Тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш, айниқса, улар фаолиятидаги бюрократик тўсиқларни олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга  оширилди.

Жумладан, 24 минг 79 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик  тўсқинликлар  аниқланиб,  бартараф  этилди, 11 минг 905 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузилишига олиб келувчи 1 минг 253 та қонунга зид ҳужжатлар бекор қилинди, 2 минг 310 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, тадбиркорлар манфаатини кўзлаб судларга 22,6   млрд. сўмлик даъво  аризалари  киритилди.

Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 135 та жиноят ишлари  қўзғатилди.

 

 

Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижроси юзасидан тизимли  назорат  тадбирлари  ташкил  этилди.

Кўрилган чоралар натижасида янгидан бошланган объект учун тайёрланган 30  трлн. сўмлик лойиҳа - смета ҳужжатларидаги қиммат ва асоссиз ҳисобланган 2  трлн. 874  млрд. сўмлик иш турлари мақбуллаштирилиб, бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди.

Мониторинга олинган 17 минг 214  та объектнинг 16 минг 219  таси фойдаланишга  топширилди ва натижасида 1 минг 876  та мактаб, 414  та мактабгача таълим, 522  та тиббиёт муассасаларида қурилиш – таъмирлаш ва жиҳозлар билан таъминлаш ишлари олиб  борилди.

Прокурорларнинг меҳнатлари билан 2-секторлардаги 163 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага ҳар томонлама  кўмак  кўрсатилди.

Қисқа муддатда мазкур оилаларнинг қарийб 96 фоизи эҳтиёжмандлар  рўйхатидан  ҳам  чиқарилди.

Судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилди.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича судларнинг қарийб 2 минг 500 нафар шахсга оид қарорлари ёки бундай суд ҳужжатларининг деярли 60 фоизи айнан прокурорлар протестлари  асосида  қонунга  мувофиқлаштирилди.

Ягона суд амалиётини шакллантиришда судларга кўмаклашиш мақсадида Олий суд Пленумига 40  та   таклиф  киритилди.

Тизимда қонунчилик ташаббуси асосида барча соҳаларда ҳуқуқни қўллашдаги муаммоларни ҳал қилиш, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга алоҳида  эътибор  қаратилмоқда.

Ўтган йили ўтказилган чуқур таҳлиллар натижасида мавжуд муаммоларни бартараф қилиш хусусида тегишли инстанцияларга 500 дан ортиқ ахборот киритилди, 60 дан зиёд қонун ҳужжати лойиҳалари тайёрланиб, уларнинг аксарияти амалиётга жорий қилинди.

Халқ билан очиқ мулоқот, фуқароларнинг дарду ташвишларига малҳам бўлиш, муаммоларини жойида ҳал этиш  прокурорларнинг  кундалик  ишига  айланди.

Ўтган йилда 260 мингдан ортиқ фуқаронинг мурожаати бевосита прокуратурада ҳал этилди, 2 млрд. сўмлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундириб берилди, 52 мингдан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Фаолиятимизда ошкораликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан ўтган даврда, 145 мингта қонунчилик  тарғиботи тадбирлари  амалга  оширилди. Шундан 42 мингтасини оммавий ахборот воситаларидаги  чиқишлар  ташкил  қилди.

Прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, давлат сиёсатининг устувор йўналишларини кенг тарғиб қилиш юзасидан марказий телевидениеда 8 минг 611 та чиқишлар  қилинди.

Прокуратура органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари кенг жамоатчилик учун муҳим ахборот  манбаига  айланди.

Оммавий ахборот воситалари хамда ижтимоий тармокларда чиқарилган танкидий хабарларга хам алохида эътибор каратилди.

Мониторинг давомида прокуратура аралашуви талаб қиладиган жами 1 минг 78 та танқидий материаллар аниқланган. Уларнинг барчаси куриб чиқилиб, тегишли муносабат ва баёнотлар берилган.

34 та қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Мисол учун, 2023 йил апрель ойида Сурхондарё вилояти Узун туманидаги ўрта таълим мактабида ўтказилаётган йиғилишда бир эркак икки нафар аёл ўқитувчиларга тан жароҳати етказганлиги хакида видеоёзув таркалган.

Мазкур ҳолат прокуратура томонидан назоратга олиниб, жиноят иши қўзғатилиши ва айбдор шахс конун олдида жавоб бериши таъминланган.

Келгусида хам айнан шу йуналишда оммавий ахборот воситалари, журналист  ва блогерлар билан ҳамкорликни янада кучайтирамиз.

Манба: https://telegra.ph/Prokuratura-organlari-tomonidan-ehlektr-tarmo%D2%93iga-no%D2%9Bonunij-ulanishi-yuzasidan-1037-ta-zhinoyat-va-41-500-ta-mamurij-ish-%D2%9B%D1%9Ez%D2%93ati-01-18

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>