Янгиликлар
Энергетика, технология ва қайта тикланадиган энергия манбалари муҳокамалари — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ STOA фонди ҳамда Франция тараққиёт агентлиги делегацияларини қабул қилди
  • 11.01.2024
  • 176

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Ф.Қурбонов бошчилигидаги мутахассислар Франция тараққиёт агентлиги (AFD) ҳамда 2017 йилда Caisse des Depôts ва AFD томонидан асос солинган STOA фонди делегациясини қабул қилди. Учрашувдаги муҳокамаларда қайта тикланадиган энергия манбалари лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда истиқболдаги режалар, стратегик ҳамкорлик, технологик ютуқлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ва ушбу йўналиошдаги ҳамкорлик алоқалари атрофлича таҳлил этилди.

Муҳокамалар учрашуви “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда STOA фонди ва Франция тараққиёт агентлиги фаолиятини ҳар томонлама кўриб чиқиш билан бошланди. Ташкил этилган компаниялар, сўнгги янгиликлар ва ҳар бир ташкилот томонидан амалга оширилаётган стратегик ёндашувлар ҳақида музокаралар олиб борилди.

STOAнинг стратегик соҳаларда, хусусан, Африка, Лотин Америкаси ва Осиё давлатлари ҳамжамиятларида узоқ муддатли ҳамкорлик тажрибасига эга эгалиги алоҳида эътироф этилди. Фонд томонидан мустаҳкам ESG тизими (экологик, ижтимоий ва бошқарув), инфратузилма ва энергетика соҳаларидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ёндашуви ҳамда илғор технологияларга алоҳида эътибор қаратиши ва глобал барқарорлик ғоялари асосида фаолият юритиши маълум қилинди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган бугунги ва истиқболдаги талаби кенг муҳокама қилинди. Томонлар қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик ва илғор технологиялар интеграциясига эътибор қаратиб, ортиб бораётган талабни қондиришда ҳамкорлик келишувларини муҳокама қилдилар.

 ✍️  Инвестиция бош бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>