⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Мисол учун, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанциялар электр қурилмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш учун тепловизор кўриги ўтказилиб, электр узатиш тармоқларидаги таянч устунларининг мустаҳкамлиги, қушлар қўнишига қарши мосламалар ва изолаторларнинг ҳолати навбатдан ташқари назорат текширувидан ўтказилмоқда.
✍️ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати