АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида кўп қаватли уй-жойларда иссиқлик таъминотини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:
♦ 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида республикадаги 5 593 та кўп квартирали уйни таъмирлаш режалаштирилган.
♦ Таъмирлаш ишларига жами 280,5 млрд сўм (шундан, 182.8 млрд сўм республика ва маҳаллий бюджет, 73,4 млрд сўм бошқарув ташкилотлари, 24,2 млрд сўм ҳомийлик) маблағлар ажратилиши белгилаб олинган.
♦ 2 000 та уйнинг 932 минг метр квадрат том қисми, 4 777 та кириш йўлаклари, 2 797 та электр тақсимловчи шитлар, 1 599 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникациялари, 1 228 та кўп квартирали уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ҳамда подъездларга 1 632 та кодли қулфли эшиклар, 5 811 метр квадрат фрамуга ромлари ва 2 898 та энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатиш режалаштирилган.
♦ Ҳозирги кунга қадар 5 531 та таъмирталаб кўп қаватли уйлар таъмирланди. 1 997 та уйнинг том қисми, 4 747 та кириш йўлаклари, 2 681 та электр қутилари, 1 583 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмирланди.
♦ Ишчи гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 13 октябрь – 9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар 12 та туманининг 578 та маҳалласида 48 та кичик ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ҳолати “маҳаллабай” ўрганилди.
♦ Шунингдек, 6 317 та кўп қаватли уй, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган 11 406 та муаммоли масалалар бартараф этилди.
⇒ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/39741
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати